Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистоннинг 2016 йилги энг яхши спортчиси деб тан олинди

Дата: 16:03, 29-12-2016.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Боксчи Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистоннинг 2016 йилги энг яхши спортчиси деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Спортчи экспертлар, спорт журналистлари ва жамоатчилик сўрови асосида, шунингдек, қўлга киритган медаллари бўйича аниқланди. Жорий йилда у Риодаги Олимпиаданинг олтин медалини ҳамда энг техник боксчи сифатида Вэл Баркер Кубогини ҳам қўлга киритди”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.

Олдин хабар берилгани каби, Ҳ.Дўсматов Ҳаваскор боксчилар халқаро уюшмаси (AIBA) версияси бўйича йилнинг энг яхши боксчиси бўлди. У 77% овоз билан қозоғистонлик Данияр Елеусинов ва кубалик Робейси Рамиресдан ўзиб кетди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: