Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари ва Фарғона водийсида иссиқ, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида об-ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кутилмоқда

Дата: 11:05, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Қашқадарё, Сурхандарё вилоятлари ва Фарғона водийсида иссиқ, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида об-ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кутилмоқда, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда эса ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с эсади. Вақти-вақти билан ғарбдан эсиб, кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19° илиқ, кундузи 28-30° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан ғарбдан эсиб, кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан ғарбдан эсиб, кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ атрофида, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, лекин ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан ғарбдан эсиши, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан ғарбдан эсиши, бундан ҳам кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, 15-20 м/сгача чиқиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: