Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 30° иссиқ бўлиши кутилмоқда
Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 30° иссиқ бўлиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида шамол эсиши кузатилади, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 23-25° иссиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ. Кундузи 22-27° иссиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ атрофида, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°илиқ,. Кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ. Кундузи 25-30° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 2000 метрдан баланд ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°совуқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.