Қашқадарё ва Сурхондарёдан бошқа бутун Ўзбекистонга ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғади
Тошкент. 20 март. ЎзТАГ – Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан бошқа бутун Ўзбекистонга ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, шамол бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярми ва кечаси вақти вақти билан ёмғир ёғади, тушдан кейин ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 15-17° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 11-16° илиқ.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ атрофида, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти вақти билан ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларга ёмғир, қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.