Қашқадарё вилоятида 77 минг атрофида иш жойлари яратилди

Дата: 17:35, 25-12-2015.

Қарши. 25 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 11 ойида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида 77 минг атрофида иш жойлари яратилди, бу прогноздагидан 0,9% кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг навбатдаги йиғилишида келтирилди.

Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари Абдирауф Қодировнинг сўзларига кўра, янги иш жойларининг деярли 58,6% қишлоқ жойларга тўғри келди, 54% иш ўринларини ёшлар олди, 25,9% аёллар эгаллади.

Ёшлар тадбиркорлигига кўмаклашиш мақсадларида вилоят коллежларининг 919 битирувчисига банклар томонидан 14,687 млрд сўмлик микрокредитлар берилди ва натижада 1,03 минг янги иш жойи яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: