Қашқадарё вилоятида деярли 4 кг марихуанани сақлаганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

Дата: 13:59, 31-10-2018.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Қашқадарё вилоятида деярли 4 кг марихуанани сақлаганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу йил 25 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Оқсарой” МФЙда яшовчи Ф.Ш. уйи томида қуритилган ҳамда ертўласида 86 дона гугурт қутиларига қадоқлаб қўйилган, шунингдек, қоғоз қутисига солинган жами 3 кг. 950 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё билан қўлга олинди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: https://kaluga.glavny.tv

Янгилик билан ўртоқлашиш: