Қашқадарё вилоятида фермерларни автобусга қамаган ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди
Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Қашқадарё вилоятида фермерларни автобусга қамаган Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) бошлиғи лавозимидан озод этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, тергов натижасида полковник Чукор Қўчқоров лавозимидан озод этилди", - дейилади Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) матбуот хизмати хабарида.
Терговолди текширувлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Касби туман ИИБ бошлиғи пахта майдонларини суғориш вақтида ортиқча сув сарфлагани учун 50 даража иссиқда 10 дан ортиқ фермер ва миробларни автобусга қамаб қўйганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган эди.
Сурат манбаи: olam.uz