Қашқадарёда Амир Темурнинг болалигига бағишланган музей очилади

Дата: 11:16, 19-06-2015.

Қарши. 19 июн. ЎзТАГ – Қашқадарё вилоятида Амир Темурнинг болалигига бағишланган музей очилади. Музей унинг она қишлоғи – Яккабоғ туманидаги Хўжа Илғор қишлоғида ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар беришларича, музей буюк давлат арбобининг оиласи тарихи ва илк босқичини акс эттиради.

Қашқадарёда жами 1,16 мингдан ошиқ маданий меърос объектлари мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми археологик ёдгорликлардир.

Бу ерда ҳозирда “2013-2015 йилларда Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури” доирасида тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Чироқчи туманидаги “Катта Лангар-ота” мажмуига кирувчи масжид ва мавзолей, Китобдаги “Ҳонакоҳ Хўжа Илм Кон”, Қарши муманидаги “Имом Муйин ан-Насафий”, Қаршидаги “Абу Убайд ал-Жарроҳ” ёдгорлиги ва ўрта асрга оид ҳаммом тўлиқ таъмирланди.

Дастур доирасида $101 млндан ошиқ сармояларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Ушбу маблағнинг деярли ярмини корхоналар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: