Қашқадарёда доривор гиёҳларни қайти ишловчи ўзбек-ҳинд ҚК фаолият бошлади

Дата: 15:49, 17-08-2015.

Қарши. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида доривор гиёҳларни қайти ишлашга ихтисослашган “Natural Assoefetida” ўзбек-ҳинд қўшма корхонаси фаолият бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ҚК таъсис хужжатлари жорий йил мартида имзоланган эди. Корхона “Наргиз Сарвар” компанияси ва “Metal India” ҳинд фирмаси томонидан таъсис қилинган. Бир неча кун синов тариқасида ишлаганидан кейин корхона тўлиқ қувватда ишга туширилди”, – деб таъкидлашди Қашқадарё вилояти ҳохомияти матбуот хизматида.

Корхона Деҳқонобод туманидаги “Истиқлол” маҳалласида жойлашган. Биринчи босқичда бу ерда майда мевали асафетида доривор гиёҳини қайта ишлаш йўлга қўйилди. У 400 гектар ерда етиштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, асафетида фармацевтика компаниялари томонидан бутун дунёда қўлланилади ва умум мустаҳкамловчи, яллиғланишга қарши, антибактериал ва ўсимтага қаршилик қилувчи самарага эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: