Қашқадарёда кенг кўламли хайрия акцияси бўлиб ўтди

Дата: 11:56, 03-03-2015.

Қарши. 3 март. ЎзТАГ – Қашқадарё вилоятида кенг кўламли “Болаларга табассум улаш” хайрия акцияси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Акция доирасида педиатр, офтальмолог, пластик жарроҳ, анестезиолог, травматолог, эхо-кардиолог ва кардиохирургардан иборат пойтахтлик малакали шифокорлардан ташкил топган гуруҳ болалар орасида тиббий кўрик ўтказди. Улар орасидан жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган болалар танлаб олиниб, операция ўтказилди. Беш кун ичида врачлар 420 болани текширдилар, улардан 40 таси операция қилинди”, – деб таъкидлашди Соғлиқни-сақлаш вазирлиги матбуот хизаматида.

Бундан ташқари, акция доирасида маҳаллий шифокорлар билан тажриба алмашинди, ёш шифокорлар ва тиббий ходимлар учун юқори технологик операциялар бўйича тренинглар ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: