Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўн икки киши жароҳатланди

Дата: 11:38, 04-11-2019.

Тошкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Қашқадарёда содир бўлган йўл транспорти ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўн икки киши жароҳатланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

"2 ноябрь куни "Eттитом-Қарши" ва Қарши катта ҳалқа йўли чорраҳасида "Газ-32" микроавтобуси ва Gentra автомобили тўқнашди. ЙТҲ оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг 9 нафар йўловчиси, шунингдек, енгил автомобил ҳайдовчиси ва унинг 2 йўловчиси турли хил жисмоний шикастланишлар билан клиник касалхонага мурожаат қилишди", – дейилади Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) Тергов қўмитаси (ТҚ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, микроавтобус ҳайдовчиси вафот этди, 6 йўловчининг аҳволи оғир.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан (транспорт воситаларини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаси ҳаракати хавфсизлигини ёки ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилди.

Айни пайтда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: tergov.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: