Қашқадарёда тўртта ТИИБ бошлиқлари алмаштирилди

Дата: 16:42, 21-12-2015.

Қарши. 21 декабр. ЎзТАГ - Қашқадарёда тўртта туман ИИБ бошлиқлари алмаштирилди, деб хабар қилади “Постда” газетаси.

Хусусан, подполковник Аҳрор Юлдашев Муборак тумани Ички ишлар бўлимининг (ИИБ) янги бошлиғи этиб, подполковник Жасур Шодмонов Ғузор тумани, подполковник Чори Кучаров Яккабоғ тумани, майор Салохиддин Назаров эса Қамаши тумани ИИБнинг янги раҳбарлари қилиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: