Қашқадарёда уй қуриш учун ер участкаси ажратиш учун пул ундирган фирибгар қўлга олинди

Дата: 15:33, 18-11-2016.

Қарши. 18 ноябр. ЎзТАГ – МХХ ходимлари ҳусусий уй-жой қуриш учун ер участкаси ажратиш эвазига пул ундириш соҳасида фаолият юритган фирибгарни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.

Қарши шаҳрининг “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДУК мутахассиси Аслиддин Абдуллаев ер участкасига эга бўлишни истаган фуқароларга уни олишда ёрдам беришни ваъда қилиб, улардан катта миқдорда пул ўндирган.

“Тезкор гуруҳ ходимлари фирибгар Қарши шаҳри Қавали маҳалласидан ер участкасини ажратиш масаласини 20 млн сўм эвазига ҳал этишга ваъда берганидан хабар топадилар. Ўтказилган операция давомида А.Абдуллаев фуқародан талаб қилинган пулнинг бир қисми – $1,5 мингни олаётган вақтда қўлга олинган”, - деб таъкидлади манба.

Олиб борилган тергов жараёнларида эса Абдуллаев томонидан содир этилган бошқа фирибгарлик ишлари ҳам фош бўлди. Мисол учун, у ўз лавозимидан фойдаланиб, аёлларга муаммоларида ёрдам бериш ваъдаси билан қаршилик Н.Б.дан $150, А.У. исмли фуқародан эса – 2,7 млн сўм олган.

Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: