Ашхободда ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 12:10, 25-08-2015.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтимодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация савдо-иқтисодий, илмий техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида қатнашиш учун Ашхободга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, иккитомонлама товар айланмасини янада кўпайтириш, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқалар, илмий техникавий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар”, – деб таъкидлашди ТИАИСВ матбуот хизматида.

Йиғилиш натижалари бўйича протокол имзоланиб, унда юқоридаги келишувлар қайд этилди.

Туркманистонга ташрифи доирасида ўзбек делегацияси Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ташқи ишлар вазири Р.Мередов ва унинг ўринбосари С.Сатликов билан учрашиб, унда бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: