Ашхободда ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди (қўшимча)

Дата: 14:21, 25-08-2015.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи иқтимодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация савдо-иқтисодий, илмий техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида қатнашиш учун Ашхободга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, иккитомонлама товар айланмасини янада кўпайтириш, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқалар, илмий техникавий ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар”, – деб таъкидлашди ТИАИСВ матбуот хизматида.

Йиғилиш натижалари бўйича протокол имзоланиб, унда юқоридаги келишувлар қайд этилди.

Туркманистонга ташрифи доирасида ўзбек делегацияси Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ташқи ишлар вазири Р.Мередов ва унинг ўринбосари С.Сатликов билан учрашиб, унда бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Туркман ОАВ хабарларига кўра, ҳар икки мамлакатда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикасига бўлажак расмий ташрифига тайёргарлик давом этмоқда.

Хусусан, ушбу бўлажак ташриф доирасида имзоланиши кутилаётган иккитомонлама хужжатлар пакетини тайёрлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иккитомонлама товар айланмаси $410 млндан (+16,6%) ошган.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг турли вилоятларида 160 мингдан ошиқ туркманлар истиқомат қилади. Хусусан, улар мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожида фаол қатнашмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: