Ашраф Ғани Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйди
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйди”, - дейилади хабарда.
Ашраф Ғани “Мустақиллик майдони Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати, халқимизнинг бунёдкорлик ва фаровонлик йўлидаги эзгу интилишларини акс эттирувчи ноёб мажмуа эканини таъкидлади. Майдоннинг ўзига хос манзараси, чуқур мазмун-моҳиятига юқори баҳо берди”.


