Asia Alliance Bank Global Finance журнали версияси бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб топилди
Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Asia Alliance Bank Global Finance нуфузли хаолқаро молия журнали версияси бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Молия муассасаси Осиё ва Тинч океани минтақаси банклари орасида Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб эътироф этилди.
Asia Alliance Bank матбуот хизмати маълумотига кўра, танлаб олиш учун банкларга 2017 йилда фаолиятининг умумий кўрсаткичлари тўғрисида ҳамда мижозларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олувчи ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга ёрдам берувчи инновацион маҳсулотларни жорий этиш тўғрисида тўлиқ ахборот билан иштирокчининг сўровномасини тўлдириш таклиф қилинган эди.
Ғолибларни саралаб олиш бутун дунё бўйича корпоратив молиявий раҳбарлар, банкирлар ва таҳлилчилар билан кенг кўламли маслаҳатлашишлардан сўнг Global Finance муҳаррирлари томонидан амалга оширилган.
Бундан ташқари, қимматли қоғозлар бўйича таҳлилчилар, рейтинг агентликлар, банк маслаҳатчилари ва молия соҳасининг бошқа иштирокчиларининг фикрлари ҳисобга олинган.
Сурат манбаи: https://bank.uz/publish/doc/text123585_18_maya_2016g_v_buharskoy_oblasti_otkryt_buharskiy_filial


