“Asia Alliance Bank” “Йил банки” унвонини олди
Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – “Asia Alliance Bank” The Banker нуфузли журнали томонидан “Ўзбекистонда 2016 йилнинг энг яхши банки” деб эътироф этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида 2016 йил 7 декабрда Лондонда ўтказилган йилнинг энг яхши банкларини тақдирлаш маросимида эълон қилинди.
Банк маълумотига кўра, бунинг тасдиғи сифатида The Banker таъсисчиси ва Financial Times журналининг 1945-1958 йиллардаги раиси – Брендан Бракеннинг тимсоли кўринишидаги анъанавий ҳайкалча ва ташкилот томонидан берилган сертификат топширилди.