“Asia Alliance Bank” ўзбек банки дивидендлар тўлашга 8,13 млрд сўм ажратади
Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 3-чорагида “Asia Alliance Bank” акционерлик-тижорат банки оддий исми кўрсатилган акциялари бўйича дивидендлар тўлашга 8,13 млрд сўм ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу қарор банк акционерларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.
Оддий акциялар бўйича тўлаб бериладиган даромадлар миқдори ҳар бир қимматли қоғозга 21,5 сўм ёки номиналига 8,6% ташкил қилади (250 сўм).
Даромадлар тўлаб бериладиган акциялар сони - 378,32 млн дона.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 3-чорагида “Asia Alliance Bank” 41,5 млрд сўм миқдорда соф фойда олди. Банк акционер капитали ҳажми 133,85 млрд сўм, чиқарилган акциялар - 94,58 млрд сўмга тенг.
$1 = 2409,67 сўм


