Asia Alliance Bank ўзбек банки валюта бозори жаҳон тармоғига кирди

Дата: 18:38, 14-09-2016.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – “Asia Alliance Bank” акциядорлик тижорат банки Thomson Reuters компаниясининг “FX trading” янги авлод савдо платформаси ва “Eikon” ахборот-таҳлил платформасининг фойдаланувчисига айланди, шу тарзда банклараро пул ва валюта бозорларининг халқаро тармоғига уланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк маълумотига кўра, ушбу платформалар дунё банкларининг энг яхши котировкаларини ҳамда кенг қамровдаги маълумотлар: макроиқтисодий кўрсаткичлар, компаниялар ва тармоқлар, шунингдек, турли бозор сегментлари бўйича маълумотларни бир зумда олиш имкониятини яратади.

Бундан ташқари, “Asia Alliance Bank”, шунингдек, SWIFT халқаро банкларо тизимининг аъзоси ҳисобланади. Банк дунёнинг етакчи банклари бўлган Commerzbank AG ва Landesbank Baden-Wurttemberg, (Германия), UBS AG (Швейцария), DBS Bank (Сингапур), Kookmin Bank (Жанубий Корея), Bank of China и Agricultural Bank of China (Хитой) сингари банклар билан корреспондентлик муносабатларини ўрнатган.

2016 йилнинг 1 сентябр ҳолатига банкнинг активлари 1 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди, банкнинг жами капитали 207 млрд сўмдан зиёд.

 $1=3000,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: