“Asia Alliance Bank” Ўзбекистонда биринчи бўлиб валюталарни алмаштирувчи банкоматни ишга туширди

Дата: 16:32, 22-01-2018.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Asia Alliance Bank Акционерлик-тижорат банки Ягона халқаро процессинг маркази (GlobUz) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи бўлиб валюта айирбошлаш имкониятига эга бўлган банкоматни ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк матбуот хизматидан маълум қилишларича, нақд кўринишдаги АҚШ долларини нақд миллий сўмларга айирбошлайди. Яқин вақтларда евро ва Россия рублини айирбошлашни йўлга қўйиш режаланмоқда.

Банкомат функционали нақд хорижий валютани алмаштиришга имкон беради. Шу сабабли, хорижий валютани сотишга рухсат олинганда бундай банкоматлар ушбу вазифани ҳам бажаради. Яқин кунларда Visa, Master Card ва UnionPay карталарини ҳам интеграция қилиш кутилмоқда. 

Сурат манбаи: https://www.sravni.ru/enciklopediya/info/kak-snjat-dengi-s-bankomata/

Янгилик билан ўртоқлашиш: