Asl Oyna ўзбек корхонаси ўз қувватларини кенгайтиришга $178 млн йўналтиради

Дата: 16:27, 16-10-2017.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Махсус шишалар ишлаб чиқарувчи Asl Oyna ўзбек корхонаси ўз қувватларини кенгайтиришга $178 млн сармоя йўналтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Корхона 3-, 4- ва 5- шиша эритиш печлари қуриш ва шиша маҳсулотлари учун хом-ашё материалларини бойитиш заводини қуриш ҳисобига ишлаб чиқаришни уч бараварга ошириб, 200 млн шартли донадан 600 млн донага етказади. Бунинг учун қиймати $130 млнлик технологик ускуналар сотиб олинади”, - дея таъкидланади давлат раҳбарининг қарорида.

Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондининг $100 млнлик имтиёзли кредити ҳамда Миллий банкнинг $30 млнлик ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Шунингдек, корхона Тошкентнинг Сергели туманидаги Жанубий саноат ҳудуди негизида бирданига еттита янги завод барпо этади. Хусусан, бу ерда салқинлаштирувчи ичимликлар, пиво, ликёр-ароқ маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, металл қопқоқлар ва стикер-маркалар ишлаб чиқарувчи корхоналар, шишасозлик учун хом-ашё материалларини бойитиш заводи ишга туширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: