Асли келиб чиқиши ўзбек бўлган тадбиркор Алишер Усмонов USM Holdings Ltd акцияларининг 10% сотди
Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – “Газпроминвестхолдинг”нинг бош директори ва USM Holdings Ltdнинг энг йирик акционери Алишер Усмонов USM акцияларининг 10% холдинг бошқарувчиларига сотди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Сотилган акцияларни холдинг бошқарувчилари орасида тақсимлаш режалаштирилмоқда. Улар орасида “Металлоинвест” ОАЖ директорлар кенгаши раиси Иван Стрешинский, “Мегафон” ОАЖ бош директори Иван Таврин ва USM директорлар кенгаши аъзолари бор. Битим қиймати ошкор этилмаяпти.
Айни пайтда Усмонов холдинг назоратини йўқотгани ҳолда, 48% акциялар билан энг йирик акциялар пакетига эга. Тадбиркор акциялар сотувидан тушган маблағларни дунёнинг турли ҳудудларида қазиб олиш саноати, юқори технологиялар тармоғи ва медиа-контент ишлаб чиқаришга сарфлашни режалаштирмоқда.