Асли ўзбекистонлик бўлган бой 110-метрлик яхтасини сотмоқчи

Дата: 17:56, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Асли ўзбекистондан бўлган россияда истиқомат қилувчи тадбиркор Алишер Усмонов “Ona” номли 110-метрлик яхтасини сотмоқчи, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ona” яхтасида 20 нафар меҳмон ва 47 экипаж аъзоси жойлашиши мумкин. Кеманинг тезлиги соатига 21 узелни ташкил этади, унинг бортида бассейн ва вертолёт учун қўниш майдончаси ҳам бор. 2008 йили қурилган яхтанинг нархи маълум қилинганича йўқ. 2013 йилда россиянинг Forbes журнали яхта бозоридаги манбаларига асосланган ҳолда бу кема  €200 млн атрофида туриши ҳақида ёзган эди.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ Усмонов онаси хотирасига номланган 156 метрлик “Dilbar” номли яхтасини харид қилган эди. Олдин ушбу ном билан бизнесменнинг 110 метрлик яхтаси юритилган, кейинчалик унинг номи “Ona”га ўзгартирилган.

2016 йилда Forbes тадбиркорнинг бойлигини $12,5 млрд деб баҳолаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: