Аср охирига келиб Ўзбекистон аҳолиси 7 млн кишига қисқариши мумкин - БМТ маърузаси
Тошкент. 19 июнь. ЎзТАГ – Аср охирига келиб Ўзбекистон аҳолиси 7 млн кишига қисқариши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳисоботда экспертлар 2100 йилгача ер юзи аҳолиси сонининг ўзгаришини прогноз қилдилар.
Таҳлилчилар фикрича, 2057-2058 йилларда Ўзбекистонда қарийб 50 млн киши яшайди, 2100 йилга келиб эса аҳоли сони 65 млнга етиши мумкин.
Пессимистик прогнозга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг энг юқори чўққиси XXI асрнинг ўрталарига (39 млн киши) тўғри келади, кейин бу кўрсаткич пасайиб кетади. Бундай ҳолда Ўзбекистонда аср охирига қадар 7 млн киши кам яшайди. 2050 йил учун ўртача аҳоли сони 43 млн, аммо асрнинг охирига келиб 35-37 млн аҳолига камайиши мумкин.
Аҳоли сони 2050 йилда 10 млрдга яқинлашиши тахмин қилинмоқда. Асрнинг охирига келиб, экспертлар сайёрамиз аҳолисининг сонини яна бир млрдга кўпайишини прогноз қилмоқдалар.
Сурат манбаи: total.kz