“Астана Арланс” WSB Бутунжаҳон бокс сериясида “Узбек Тайгерс” жамоасига мағлуб бўлди

Дата: 11:02, 29-02-2016.

Тошкент. 29 феврал. ЎзТАГ – “Астана Арланс” WSB Бутунжаҳон бокс сериясида “Узбек Тайгерс” жамоасига мағлуб бўлди, деб хабар беради ўтган шанба куни КазТАГ.

Жамоаларнинг тошкентдаги учрашуви 4:1 ҳисобида ўзбек клуби фойдасига ҳал бўлди.

Хусусан, Темиртас Жусупов Ҳасанбой Дўсматовга (49 кг), Меирболат Тоитов Абдулхай Шораҳматовга (56 кг), Асхат Уалиханов Фазлиддин Мелибоевга (64 кг) ютқазди, Муҳамеджан Еркин эса Мирзабек Ҳасановдан (91 кг) мағлуб бўлди. Ягона ғалабани Хуршид Норматовни енгган (75 кг) Мейрим Нурсултанов қозонди.

Шундай қилиб, “Астана Арланс” мавсумда илк бор мағлубиятга учради ва уч очко билан D гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ “Узбек Тайгерс” жамоаси 5:0 ҳисобида “Puerto Rico Hurricanes” устидан Пуэрто-Рикодаги учрашувдаги каби ғалаба қозонган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: