Астана ва Тошкент ҳар куни амалга ошириладиган авиаалоқани йўлга қўйиш ниятидалар
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон иккитоманлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро йиғилишда транзит салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва транспорт алоқасини кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқдилар, деб ёзади ўзбек ОАВ.
“Ўзбекистон Оқтов портининг транзит салоҳиятидан манфаатдор, бу маҳсулотларимизни Европа ва Ўрта Ер денгизи бозорларида илгари суришга кўмаклашади”, - деб иқтибос келтиради ОАВ бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг сўзларидан.
Ўзаро келишилган ҳажмда автомобиль-юк ташувларини амалга оширишга, шу жумладан, учинчи мамлакатлардан, рухсат бериш амалиётини давом эттириш таклиф қилинди.
Қозоқ томони Астана ва Тошкент ўртасида ҳар куни амалга ошириладиган авиаалоқани йўлга қўйишни таклиф қилди.
“Агар биз бозорга пойтахтларимиз ўртасидаги авиаалоқани ҳар куни амалга ошириш таклифини берсак, бу иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлайди ва ишбилармонлик мулоқоти ўсишига кўмаклашади”, - деди Қозоғистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Асқар Мамин.
Ҳозирда Астана ва Тошкент ўртасида авиақатнов ҳафтасига икки марта амалга оширилади.
Шунингдек, йиғилишда доимий автобус қатновини очиш, Наврўз байрамига Тошкент ва Алмати ўртасида темир йўл йўловчи алоқасини йўлга қўйиш ҳақида келишувга келинди. Бундан ташқари, Тошкент ва Самарқандни боғловчи М-39 автойўлининг фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.