Астанада бўлиб ўтган қозоқ-ўзбек бизнес-форуми доирасида қиймати $900 атрофидалик 90 шартнома имзоланди

Дата: 18:13, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Астанада бўлиб ўтган қозоқ-ўзбек бизнес-форуми доирасида қиймати $840 млнлик 92 шартнома имзоланди, деб хабар қилади Қозоқ  телеграф агентлиги (КазТАГ) “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Хабар берилишича, ўзбек томони енгил ва озиқ-овқат саноати, машинасозлик, банк ва бошқаларнинг 150 вакиллари билан қатнашган.

Ўзбекистон ССП раиси Алишер Шайхов форумда ўзбек тадбиркорларининг Қозоғистон билан алоқаларни янадан мустаҳкамлаш ва бу орқали халқаро бозорларга чиқиш режалари ҳақида маълум қилди.

“Ҳозирда биргаликда хитой, европа, америка ва африка бозорларига чиқишни муҳокама қилмоқдамиз. Чунки қўшма корхоналар ташкил қиламиз, мавжуд логистика марказларидан фойдаланамиз. Хитой, Европа ва бошқа минтақаларга чиқиш учун имкониятлар очилмоқда”, - деди А.Шайхов.

Шунингдек, у икки мамлакат ўртасида товар айланмасининг ошишини кутаётганлигини баён қилди.

“Товар айланмаси 5 млрд долларгача кўпайтириш вазифаси турибди. Инвестицияларга келсак, бу тадбиркорларга тааллуқли масала. Бунинг учун, мамлакатларимизда зарур имкониятлар мавжуд деб ўйлайман”, - деб хулоса қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: