Астанада ШҲТ аъзо давлатлар миллий мувофиқлаштирувчилари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Дата: 11:41, 26-08-2016.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – 23-25 августда Астана шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари Миллий мувофиқлаштирувчилари кенгашининг (ММК) мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

“ШҲТнинг Тошкент саммитидан кейинги биринчи миллий координаторлар учрашувида аъзо давлатлар вакиллари 2016-2017-йилларда ташкилотда ўтказиладиган асосий тадбирлар жадвали ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашишди”, - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг ноябр ойида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги мажлисига ҳамда бошқа қўшма тадбирларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамизки, ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: