Астанада ШҲТ ММКнинг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 15:20, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 10-12 декабр кунлари Астана шаҳрида (Қозоғистон) Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгашининг (ММК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

ММК йиғилиши доирасида ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (бош вазирлар) Астанада жорий йил 15 декабрда ўтказилиши лозим бўлган йиғилишига тайёргарлик ишлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда ШҲТ Низом органлари, шу жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 2015 йил Уфа (Россия) шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган йиғилишини ташкил қилиш ва тайёрлаш доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: