Астанада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди

Дата: 15:54, 01-12-2016.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Астанада ўзбек-қозоқ савдо уйи очилди, деб хабар беради пайшанба куни “Ўзагроэкспорт” АЖ матбуот хизмати.

 “Ўзагроэкспорт” АЖ Қозоғистон Республикасидан бўлган ҳамкорлари билан биргаликда Астана шаҳрида янги “Марказий Осиё Савдо уйи” МЧЖни ташкил этди”, -дейилади хабарда.

Савдо уйи Continental Logistics компанияси томонидан қурилган Қозоғистондаги энг йирик транспорт-логистика марказида жойлашганлиги ҳам айтилмоқда.

“Савдо уйи замонавий автоматлашган технологиялар билан жиҳозланган “A” синфидаги омборхона комплексларига эга бўлиб, бу ерда турли юклар логистикасини таъминлаш учун барча шароитлар мавжуд. Бу эса юк жўнатиш ҳажмларини сезиларли даражада оширишга имкон беради", - деб таъкидланади хабарда.

Таъсисчиларнинг маълумотларига кўра, “Марказий Осиё Савдо уйи” улгуржи ва чакана савдо фаолияти, етказиб беришни ташкил қилиш, божхона хизматлари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, савдо уйи маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш ва ўтказиш, йирик савдо тармоқлари билан шартнома имзолаш бўйича ҳам фаолияти олиб боради. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: