Атамбаев ва Мирзиёев ҳартомонлама қирғиз-ўзбек муносабатларининг истиқболларини муҳокама қилдилар

Дата: 15:10, 26-10-2016.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар беради чоршанба куни ҚР раҳбарининг матбуот хизмати.

“Мулоқот давомида тарафлар ҳартомонлама қирғиз-ўзбек муносабатларининг истиқболларини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҚР раҳбари Мирзиёевга Ўзбекистон давлатлар ўртасидаги дўстона қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

“Президент Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёевга Ўзбекистон раҳбариятининг икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига қаратилаётган эътибор, давлатлар ўртасидаги дўстона қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдириб, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик ва равнақ тилади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: