Атамбаев Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётгани йўқ, лекин Мирзиёевни Бишкекда кутиб олишдан мамнун бўлади

Дата: 12:17, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 2017 йил бошида Ҳиндистон ва Россия Федерациясига ташриф буюриш ниятида. Бу ҳақида давлат раҳбари якшанба куни журналистларнинг саволлларига берган жавобида маълум қилди, деб хабар беради КирТАГ.

“Кейинги йилда Ҳиндистон ва Россия Федерациясига ташриф буюриш ниятидаман. Журналистлар Ўзбекистонга ташриф буюришни истаганимни қаердан олишганидан бехабарман”, - деб таъкидлади у.

Айни пайтда президент Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида кўплаб ҳал қилинмаган масалалар борлиги, давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашувлар эса зарурлигини қайд этди.

“Агар Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга ташриф буюришни истаса, биз бундан фақат хурсанд бўламиз. Мамлакатларимиз орасида иккитомонлама учрашувлар ҳали кўп бўлишига аминман”, - деди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: