Атамбоев бир йилда Ўзбекистон кучли ўзгарганини айтиб ўтди

Дата: 15:20, 06-09-2017.

Тошкент. 6 сентябр. ЎзТАГ – Бир йилда Ўзбекистон кучли ўзгарди. Бу ҳақида ҚР президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар қилади КирТАГ.

“Бугунги давлат ташрифи икки қардош халқ тарихида янги даврни бошлаб беради. Бир йилдан оз вақт давомида барча қўшнилар билан алоқаларни тубдан яшлаганингизни кўриб турибмиз ва бу сиёсий вазиятда ижобий акс этди. Мен прогрессив ислоҳотларингизни кузатиб боряпман. “Насиб қилса, (мамлакат – УзТАГ) нафақат географик, балки сиёсий, иқтисодий, савдо марказига айланади ва бунда сизга муваффқиятлар тилайман”, - деб таъкидлади Атамбоев.

Ўз навбатида, Мирзиёев туман раҳбарлари қирғиз ҳамкасблари билан музокаралардан сўнг мамлакатлар орасидаги муносабатлар яхшилашгани ҳақида сўзлаб берганликларини таъкидлаб ўтди.

“Мамлакатлар орасидаги чегараларни янада очиқроқ қилиш керак. Мен вазирингиз Новиковни мақтадим, уни телевизордан кўрдим. Вазирингиз ёш экан ва мен унинг бунёдкорона кайфиятига чин дилдан ҳавас қилдим”, - деб таъкидлади Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: