Атамбоев Владимир Путинни I даражадаги “Манас” ордени билан, Шавкат Мирзиёевни “Данакер” ордени билан тақдирлади

Дата: 14:09, 22-11-2017.

Тошкент. 22 ноябр. ЎзТАГ – ҚР Президенти Алмазбек Атамбоев икки президентларни Қирғизистоннинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) чоршанба куни давлат раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғиз Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг ўрнатилишига ва икки мамлакат орасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун I даражадаги “Манас” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни ўрнатишга қўшган шахсий ҳиссаси учун “Данакер” ордени билан мукофотланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: