Атировдаги турнир ўзбек боксчиларига “олтин” ва “бронза” олиб келди
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбек боксчиси Одилжон Аслонов қозоғистоннинг Атировидаги турнирнинг ғолиби бўлди. Ушбу мусобақа 2017 йил 5 июлда якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотига кўра, у 75 кггача вазн тоифасида иштирок этди.
Одилжон финалда қозоғистонлик Амандык Манашев устидан ишончли ғалаба қозониб, турнир ғолиби бўлди.
Ўзбекистоннинг яна бир вакили Фозил Абдумуродов (49 кггача) турнирнинг бронза совриндори бўлди.
ҚБФ фахрий президенти А.Кулибаев совринига ўтказилган халқаро турнирда 6 мамлакатдан жами 100 боксчилар қатнашишди.