Қатор россия ОАВ Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида материаллар эълон қиладилар

Дата: 17:29, 29-04-2016.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – Россиянинг қатор ОАВда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган материаллар эълон қилинади. Ушбу мақолалар россиялик журналистларнинг пойтахтда апрелда бўлиб ўтган “Дам олиш дунёси-2016” Халқаро туристик кўргазмаси якунлари доирасида чоп этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК хабар беришларча, делегация таркибига россиянинг “Питер-Т”, “Турбизнес на Северо-Западе”, “Отдых от А до Я”, “Саквояж СВ-Сапсан”, “Метро”, “Российская газета” ва “Foto-Travel.NET” туристик портали вакиллари кирганлар.

Россиялик журналистларнинг ташрифидан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва маданий тарихий меъроси ҳамда салоҳияти ҳақида фото ва ахборот материаллари йиғишдан иборат.

Танишиш пресс-тури доирасида ОАВ вакиллари Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги қатор тарихий маданй обидаларга ташриф буюрадилар.

Эслатиб ўтамизки, IV “Дам олиш дунёси” Халқаро туристик кўргазмаси 18-19 апрел кунлари бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: