Август бошида Тошкентда парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси бўлади

Дата: 15:07, 21-07-2015.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Август бошида Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг (парламент юқори палатаси) йил бошидан бери учинчи ялпи мажлиси бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пленар мажлиси 6 августда бўлиб ўтади. Мажлис кун тартибига “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилган.

Шунингндек, сенаторлар Ўзбекистон Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қиладилар.

Қўмиталар ва девонининг учинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун Кенгаш томонидан ишчи гуруҳ тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: