Август охирида “Тошкент” Республика фонд биржасини модернизация қилиш якунланади

Дата: 15:27, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Корейс фонд биржаси мутахассислари “Тошкент”  Республика фонд биржасини (РФБ) модернизация қилиш ва Ягона дастурий-мажмуани шу йил 29 августда ишга туширишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги мажмуанинг жорий этилиши операцияларни энг янги технологиялар бўйича ўтказишни таъминлайди, икки мамлакат фонд бозорлари фаолиятининг барча йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, тошкент  биржаси Ўзбекистонда модернизациялашган фонд бозори инфраструктураси замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш имконига ҳам эга бўлади”, - деб таъкидлашди РФБда.

Ҳозирда жанубий корейс мутахассислари савдо, клиринг, депозитар ва назорат тизимларини ичига олган дастурий таъминот ишлаб чиқишни якунламоқдалар.

Бундан ташқари, биржанинг замонавий талабларга жавоб берувчи янги расмий сайтини ишлаб чиқиш ҳам тугалланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: