Августда “Тошкент” РФБ қимматли қоғозлар билан тузилган битимлар ҳажми 6,5 млрд сўмдан ошди

Дата: 16:07, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йил августда “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) қимматли қоғозлар билан тузилган битимлар ҳажми 6,5 млрд сўмдан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ойда фонд биржасида 130 акциядорлик жамиятининг 12,5 млн дона қимматли қоғозлари билан 154 та савдо битими тузилди. Савдо айланмасида қимматли қоғозлар бирламчи бозорининг улуши юқорилиги кузатилиб, 60,3% (3,9 млрд сўм). Иккиламчи бозор ҳиссаси эса 39,7% (2,6 млрд сўм) ташкил этди”, - деб таъкидлашди биржада.

Энг йирик битим 16 август санасида листинг компаниялари акцияларининг муомаласи бўйича секциясида "O'zsanoatqurilishbank" АТБнинг 137,7 минг дона акцияси билан 465,6 млн сўм миқдорида тузилди.

Августда биржа битимларининг ўртача миқдори 42,2 млн сўмни ташкил қилди  (2015 йил августда – 48,5 млн сумов), қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик битимлари ҳажми 361 млн сўмни (426,9 млн сўм), бир қимматли қоғознинг ўртача баҳоси 521,2 сўмни (345,5 сўм) ташкил этди.

$1 = 3005,11 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: