Августда Тошкентдаги Инха университети “Барча учун дастурлаш” курсларини йўлга қўяди

Дата: 16:55, 24-07-2015.

Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – Августда Тошкентдаги Инха университети илк маротаба “Барча учун дастурлаш” курсларини йўлга қўяди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Курс мавзуси ва ўқитиш суръатлари дастурлашнинг асослари билан танишиш ва Go дастурлаш тилидан амалий фойдаланиш уқувларини ҳосил қилиш учун оптимал даражада ишлаб чиқилган ва мўлжалланган. Курс доирасида информатика асосларини яхшироқ тушуниш учун реал ҳаётдан олинган оддий мисоллар ҳамда баъзи назарий фундаментал мисоллардан фойдаланилади”, – дейилади курс сайтида жойлаштирилган маълумотда.

Курсдаги барча мисол ва вазифаларни веб-браузердан фойдаланган ҳолда онлайн тарзда ёки шахсий компьютер ёрдамида оффлайн тарзда ўрганиш мумкин бўлади.

Биринчи машғулотлар 4 августда бошланади. Жами бир ой давомида 12 машғулот ўтказиш режалаштирилмоқда. Тингловчилар сони 20 кишигача бўлиши кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: