Австрия компанияси Ўзбекистонга темир йўлни қуриш ва таъмирлаш мажмуини етказиб берди

Дата: 12:13, 14-03-2014.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – “Plasser & Theurer” австрия компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК замонавий темир йўл техника мажмуини етказиб берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу мажмуа йўллар, электр тармоқларини қуриш, эксплуатация қилиш ва таъмирлашга мўлжалланган. У уч технологик қисмдан иборат бўлиб, қисмларнинг ҳар бири ўз вазифасига эга. Тизим компьютер орқали бошқарилади. Бунинг учун машинист дастурга буйруқ бериши кифоя: техника рельслар ва шпаллар остига тошлар ётқизиб, уларни ўзи зичлайди, майда тош қуйиб, текислайди”, - деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзбекистон темир йўллари” вакили.
Қайд этиш керакки, бу “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК қўлидаги илк шундай техника эмас. 2000 йилда компания учта ана шундай мажмуа олган эди. Йил охирига қадар яна икки ана шу каби мажмуани етказиб берувчи компания номи маълум бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: