Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари икки кунни фуқароларни кўчма қабул қилишга бағишлайди
Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – 18 ва 19 январда Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) раҳбари В.Исмоилов Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятларида кўчма қабуллар ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумот ташкилот сайтида мавжуд.
ЎзАДТА матбуот хизмат маълумотига кўра, қабуллар 1-2 кун давом этади.
Қабуллар Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрда қабул қилинган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ҳудудий бўлинмаларда фуқароларни қабул қилиш жадвали асосида ўтказилиши ҳам таъкидлаб ўтилган.