“Автотеххизмат”нинг қорақалпоқ бўлими 2013 йилда 3,46 минг автомобиль сотди

Дата: 11:47, 16-04-2014.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – ”ККавтотеххизмет” ОАЖ (“Автотеххизмат”нинг қорақалпоқ бўлими) 2013 йилда GM Uzbekistan ҚК ЁАЖ ишлаб чиқарилган 3,46 минг автомобил сотди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу 2012 йилдагига қараганда 15% кўп. “ККавтотеххизмет”нинг реализациядан олган соф тушуми 3,81 млрд сўмни ($1,68 млн) ташкил қилди. Компаниянинг 2013 йилдаги ялпи фойдаси 702,73 млн сўм бўлди ($309,3 минг). 2014 йил бошига келиб тақсимланмаган фойда миқдори 1,15 млрд сўмни ($504,8 минг) ташкил этди.
Фойдани тақсимлаш, акциялар бўйича дивидендлар миқдори компания акциядорларининг 2014 йил 14 майда бўлиб ўтадиган умумий йиғилишида амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: