Avtotest мактаби ўзбек ёшларини йўлларда хавфсизликка ўргатмоқда
Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Инновацион ечимлар асосида ҳайдовчилар хулқ маданиятини ошириш орқали йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ вазиятни ўзгартириш. Avtotest мактаби томонидан ташкил этилган ёшлар билан учрашув ушбу мавзуга бағишланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Avtotestдан хабар қилишларича, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга бағишланган семинарларда пойтахт коллеж ва ОТМ 500 зиёд талабалари иштирок этдилар. Инновацион автомактабни яратишдан кўзланган асосий мақсад йўлларда ҳайдаш саводхонлигини оширишдан иборат.
Эслатиб ўтамизки, Avtotest – биринчи инновацион автомактаб бўлиб, у таълим тушунчасини тўлиқ ўзгартириши кутилмоқда. Бу ерда анимацион видео-дарслар, дақиқагача ҳисобланган машғулотлар схемаси ва замонавий интерактив таълим услублари қўлланади. Автомактабдаги барча жараёнлар автоматлаштирилган бўлиб, ташрифни рўйхатга олишдан билимларни баҳолаш кабиларни ҳам ўз ичига олади.
Avtotestнинг илк филиали расман 2015 йил 17 сентябрда Тошкентда очилган эди.