Автотранспорт билан экспорт қилишга таъқиқ туфайли ўзбек темирйўлчилари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташишни 20% кўпга оширдилар
Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ - Автотранспорт билан экспорт қилишга таъқиқ туфайли ўзбек темирйўлчилари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташишни 20% кўпга оширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
Бу ҳақида Sputnik мухбирига “Ўзбекистон темир йўллари”даги манба маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2015 йил 1 сентябрдан мамлакатда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини автомобил транспортида ташишга таъқиқ кучга кирди ва бу темир йўл ташувлари ошишида акс этди.
Бугунда компаниянинг “Йулрефтранс” бўлими тез бузулувчи маҳсулотлар сотуви билан шуғулланади. Компания паркида 211 рефрижерат таркиби бўлиб, ҳар бири беш вагондан иборат. Улар универсал бўлиб, минус 20 градусгача ҳароратда маҳсулот ташийди.
Компания ҳозирда ўз паркини кенг кўламли модернизация қилмоқда ва рефрижератор таркиблари хизмат муддатини чўзмоқда. 20-30 изотермик вагонлар ҳам сотиб олинади.
“2016 йил 1 январда ҳукумат томонидан баъзи ташувчиларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини автомобил транспортида ташишга берилган муддат ниҳоясига етади. Шундан кейин темир йўл орқали ташувлар яна ошади ва бунга тайёр туриш керак”, - деб таъкидлади манба.
Яқин орада Тошкент механика заводида рефрижератор контейнерлари ва секциялари ишлаб чиқариш бошланади (300тагача).Бу эса ўзбек темир йўли имкониятларини кенгайтиради, деб ёзади Sputnik.


