Автоваз тўрт автомобил брендларини ишлаб чиқаришни тўхтатди

Дата: 15:24, 23-06-2015.

Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Россиянинг энг йирик авто ишлаб чиқарувчиси бўлган Автоваз яқинда Lada, Nissan, Datsun ва Renault автомобиллари ишлаб чиқаришни автокомпонентлар етиб келмаганлиги сабабли тўхтатди, деб хабар қилади Рейтер компаниядаги манбаларга асосланган ҳолда.

Йиғиш ишлари ўриндиқлар, тутун чиқариш тизимлари, датчиклар етказиб беришдаги муаммолар туфайли тўхтатилди, деб хабар қилди Рейтерга автоконцерн вакили ишлаб чиқарувчилар номларини ошкор қилмаган ҳолда.

“Автоваз” ишлаб чиқаришни тезда қайта бошлаш учун етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда”, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, Тольяттидаги барча ишлаб чиқариш линиялари тўхтаган. Маълумки бу ерда Lada, Nissan Almera, Datsun on-Do ва янги Renault Logan кабилар йиғилади. Ижевскдаги Nissan Sentra ва Tiida, Lada Granta liftback йиғиладиган конвейер ишламоқда.

“Автоваз”ни назорат қилувчи Renault ва Nissan автоконцернлари ваиллари изоҳ беришдан бош тортганлар.

Ўтган йили ГАЗ гуруҳидан келган бош директор Бу Андерссон етказиб берувчилар билан кескин музокараларни ўз ичига олган харажатларни қисқартириш режасини амалга оширишни бошлади.

Конвейернинг тўхташи юқоридагилар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деди Автовазга яқин манба.

Заводнинг тўхташи узоқ давом этмаган ҳолда автомобиллар тақчиллигини келтириб чиқармайди. Чунки “Автоваз” дилерларида ҳали сотилмаган машиналар бор.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг биринчи беш ойида “Автоваз” Lada сотувларини 30% қисқартириб, 114,27 минг донагача туширди. Айни пайтда, Европа бизнеси ассоциацияси маълумотлари РФ авто бозори 37,7% қисқариб, 641,933 минг автомобилга тушганидан дарак бермоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: