Аёллар ҳам Тошкент йўлларидаги тартибни назорат қилишни бошламоқда
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Эндиликда Тошкентда йўл-патрул хизмати (ЙПХ) инспекторлари сафида аёллар ҳам пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) хабар қилишларича, ППХ (патруль-пост хизмати) иши ортидан қизлар учун янги йўналиш – ЙПХ инспектори ишини ҳам ўзлаштира бошладилар. “Буни аёлларни идора ишларидан ҳуқуқбузарликлар билан бевосита курашиш ишига жалб қилиш бўйича қарорнинг мантиқий давоми дейиш мумкин”, - деилади ИИББ хабарида.
Ҳозирча ушбу тажриба пойтахтдаги “Тошкент” марказий темирйўл вокзали ва Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида амалиётда синовдан ўтказилмоқда. Агар натижа кутилганидек бўлса, у ҳолда йўлларда ЙПХ ходимлари қаторида аёл ходимларимизни ҳам учратиш мумкин бўлади.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/05/11/dps/