ÇAYKUR турк компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Дата: 18:22, 16-12-2016.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – ÇAYKUR турк компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Анадолу” хабарига кўра, бу ҳақдаги баёнот ширкат бош директори Имдат Сютлюоглу томонидан Анқарада Ўзбекистон элчиси билан учрашув якунлари бўйича қилинди.

У ÇAYKUR Марказий Осиё бозорларида чой маҳсулотлари экспортидан манфатдорлигини билдирди.

Сютлюоглунинг сўзларига кўра, тез орада ÇAYKUR вакиллари Тошкентга ташриф буюриб, Туркия чой маҳсулотларини ўзбек истеъмолчиларига намойиш қиладилар.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда турк чойлари дунёнинг 88 мамлакатига етказиб берилади ва йил охиригача ÇAYKUR бу сонни 100 етказмоқчи.

Янгилик билан ўртоқлашиш: