AZAL июн охиридан Бокудан Тошкентга тўғридан-тўғри авиарейслар очади

Дата: 15:42, 05-06-2018.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – 2018 йил 30 июндан “Озарбайжон авиалиниялари” ЁАЖ (AZAL) Бокудан Ўзбекистон пойтахтига тўғридан-тўғри авиарейслар очмоқда, деб хабар беради ширкат матбуот хизмати.

Рейслар ҳафтасига бир марта (шанба кунлари), 1 августдан – ҳафтасига икки марта (чоршанба ва шанба кунлари) бажарилади.

“Ўзбекистон пойтахти – парклар, хиёбонлар, боғларнинг “ёқут тизмалари”, фаввораларнинг биллур иплари билан ўралган улкан мегаполис. Тошкент – дунёнинг кўплаб пойтахтларига хос бўлган замонавий элегантликнинг тимсоли. Шу билан бирга, у шарқ шаҳри сифатида ўзига хос жозибага эга. Унда худди қадимий шарқ эртаклари саҳифаларидан тушиб келганга ўхшаш ўрта аср қурилишлари ва нозик европа меъморчилиги бирлашади”, - дейилади хабарда.

Шундан кейин қайд этилишича, чипталарга AZAL кассалари, авиакомпаниянинг расмий агентлари ва www.azal.az сайтида буюртма бериш мумкин.

Сурат манбаи: http://lowcostavia.com.ua/tbilisi-dubai-teheran-from-lviv-kyiv-109e-u-dva-boky/

Янгилик билан ўртоқлашиш: